+38C

+38C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Ноқонуний миграция орқали миллионлар ишламоқчи бўлган фирибгарлар қўлга тушди

64 11:36 | 11.07.2026 11:36

Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди.

Тошкент шаҳрида яшовчи 1994 ва 1999 йилларда туғилган икки нафар шахс ўзаро тил бириктириб, фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилган. Улар танишлари орқали «G-1» визаси расмийлаштириб бериш, шу йўл билан фуқароларни Жанубий Кореяга ишга жўнатиш ҳамда кейинчалик ушбу давлатда доимий яшаш гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган.

Эвазига 55 минг АҚШ доллари талаб қилган ушбу шахслар олдиндан 25 минг доллар олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.


Яна бир ҳолат Наманган вилоятининг Косонсой туманида аниқланди. 2001 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан судланган шахс фуқарони ноқонуний йўллар билан АҚШга юборишни таклиф қилган.

У танишлари орқали «Ўзбекистон – Туркия – Испания – Мексика – АҚШ» йўналиши бўйича ноқонуний равишда олиб ўтиш эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.


ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида у сўралган маблағнинг 20 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.


Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид