+29C

+29C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Янги судьялар қасамёд қабул қилди

Бугун бўлиб ўтган Олий суд Пленумининг мажлисида айрим жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича туман ва туманлараро ҳамда туманлараро маъмурий судларга илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьяларнинг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.
84 11:55 | 30.06.2026 11:55

Мажлисда Судьялар олий кенгашининг 2026 йил 26 июндаги қарорига муфовиқ судьялик лавозимда бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланган 19 нафар судьянинг қасамёди эшитилди.




Олий суд раиси Робахон Махмудова янги тайинланган судьяларни қутлар экан, “бугун судьялик қасамёдини қабул қилиб, сизлар тўлақонли судья бўлдингиз. Бу ном кишига мансаб ёки имтиёз тариқасида эмас, балки эл-юрт олдидаги оғир масъулият ва синов сифатида берилади”, дея таъкидлади.




“Шу лаҳзадан эътиборан сизнинг ҳар бир сўзингиз, ҳар бир имзоингиз, ҳатто сукутингиз ҳам адолат тарозисида ўлчанади. Ҳозиргина берган қасамёдингиз билан на бирор амалдорга, на бирор идорага – фақат адолатнинг ўзига ва унинг номидан ҳукм чиқарадиган халққа содиқ қолишга сўз бердингиз. Ҳалоллик, беғаразлик ва виждон — булар чиройли шиор эмас, балки ҳар бир иш, ҳар бир инсон тақдири олдида амалда исбот қилинадиган бурчдир”, - деди Олий суд раиси.




Р. Махмудова қайд қилганидек, судья ўтирадиган курси — ҳукмронлик тахти эмас, балки хизмат ва ишонч курсисидир, бу курсида фақат қалби пок, нияти холис, билими теран ва иродаси мустаҳкам инсонгина ўтиришга ҳақли.

Қасамёд қабул қилган янги судьяларга судьялик гувоҳномалари билан бирга "Судьялар одоби кодекси" топширилди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид