+32C

+32C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Энг фаол 6 нафар блогернинг даромади очиқланди

3 миллиондан зиёд обуначига эга бўлган, энг фаол 6 нафар блогер фаолияти Солиқ тизими мутахассислари томонидан алоҳида ўрганилган. Таҳлилларга кўра, улар 2025 йил давомида 360 та қисқа видео (storis) ва 184 та реклама пости жойлаштирган. Электрон ҳисобварақ-фактуралар асосида олинган маълумотларга кўра, мазкур блогерларнинг умумий даромади 2,7 миллиард сўмни ташкил этган ва бюджетга 110,4 миллион сўм солиқ тўланган.
176 10:43 | 07.05.2026 10:43

Солиқ қўмитасида блогерлар иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотда маълум қилинишича, тизимли таҳлиллар асосида мамлакатдаги энг фаол 110 нафар блогер рўйхати шакллантирилган. Уларнинг 55 нафари ўзини ўзи банд қилган шахс, 33 нафари якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган. Қолган 22 нафари эса ҳеч қандай тадбиркорлик мақомисиз жисмоний шахс сифатида фаолият юритмоқда. Бу ҳолат блогерлик фаолиятининг ҳақиқий кўлами билан унинг расмий ҳуқуқий мақоми ўртасида тафовут мавжудлигини кўрсатмоқда.


Учрашувда реклама орқали олинадиган даромадларни солиққа тортиш тартиби юзасидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахс мақоми ходим ёллаш ҳуқуқини бермаслигига қарамасдан, айрим блогерлар амалда администратор ва бошқа мутахассисларни жалб қилаётгани таъкидланди. Қўмитаси вакиллари блогерлик фаолиятини қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш ва даромадлар шаффофлигини таъминлаш муҳим вазифалардан эканини қайд этишди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид