+38C

+38C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Энди мол-мулк ва ер солиғи имтиёзини олиш учун электрон мурожаат қилиш тартиби расман белгиланди

Ҳукуматнинг 2026 йил 16 июлдаги 389-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига қўшимчалар киритилди.
144 10:01 | 19.07.2026 10:01

Унга мувофиқ, жисмоний шахсларга мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон мурожаат юбориш давлат хизмати маъмурий регламенти тасдиқланди.

Янги тартибга кўра, фуқаролар солиқ имтиёзини олиш учун электрон мурожаатни:

Электрон солиқ хизматлари портали;


Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали юбориши мумкин.


Тушган мурожаат солиқ органининг масъул ходими томонидан 2 иш куни ичида мавжуд маълумотлар асосида кўриб чиқилади. Натижада солиқ имтиёзини бериш ёки рад этиш ҳақида хулоса тайёрланади.


Қабул қилинган қарор 1 иш куни ичида Электрон солиқ хизматлари порталидаги шахсий кабинет ёки my.gov.uz орқали мурожаат этувчига юборилади.


Агар мурожаат рад этилса, фуқаро рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этгач, қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бундай мурожаат ҳам белгиланган регламент асосида яна бир бор кўриб чиқилади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид