Наманган вилоятида 521 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага 200 доллардан маблағ ажратилди
Президентнинг “Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–196-сон қарори ижроси доирасида ҳудудларда кенг қамровли хайрия ва саховат ишлари амалга оширилмоқда.
Қарорга мувофиқ, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолига меҳр-эътиборни янада кучайтиришга алоҳида урғу берилган.
Шунингдек, республика бўйлаб 8 мингдан зиёд етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар ҳамда Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган юртдошларимизнинг фарзандлари ҳисоб рақамларига 200 АҚШ долларидан маблағ ўтказиш белгиланган.
Жумладан, Наманган вилоятида 521 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг омонат ҳисобварақларига ушбу маблағлар ўтказиб берилди.
Мазкур хайрли ишлар “Вақф” хайрия жамоат фондига ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилмоқда.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0