+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Меҳр билан қурилган оила

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни болажонлар учун шунчаки байрам эмас. Айниқса, ота-она меҳрига муҳтож бўлган болалар учун бу сана алоҳида аҳамиятга эга. Чунки бу кунда уларга кўрсатиладиган эътибор, ғамхўрлик ва меҳр уларнинг қалбида ўзгача ҳис-туйғуларни уйғотади.
55 14:30 | 01.06.2026 14:30

Ушбу байрам муносабати билан ташкил этилган тадбирда иштирок этган Учтепа туманидаги оилавий болалар уйи раҳбари Зебо Ражабова ҳам ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.


— Болалар 1 июнь байрамини жуда катта интиқлик билан кутишади. Мен беш йил давомида меҳрибонлик уйида ишладим. Ҳар йили Касаба уюшмаси томонидан ташкил этиладиган тадбирларга болаларни олиб келардик. Бугун ҳам фарзандларим билан шу ерга келдик. Шу муносабат билан барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман, — дейди у.


Зебо Ражабова айни пайтда беш нафар фарзандни тарбиялаб келмоқда. Илгари уларнинг сони саккиз нафар бўлган бўлса, уч нафари вояга етиб, олий таълим муассасаларига ўқишга кирган.


Унинг таъкидлашича, оилавий болалар уйини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинган дастлабки даврларда кўпчиликда иккиланишлар бўлган. Бироқ у болалардан узоқлаша олмаган.


— Мен бу болаларни ёшлигидан катта қилганман. Шунинг учун уларни ташлаб кетишга кўнглим бўлмади. Уларни ўз оилам бағрига олдим, — дейди Зебо опа.


Бугун эса бу меҳр ва эътибор ўз самарасини бермоқда. Тарбияланувчилардан бири Дипломатия йўналишида иккинчи курс талабаси бўлса, яна бири Губкин институтида таҳсил олмоқда. Яна бир бола эса мазкур йўналиш бўйича тайёргарлик кўрмоқда.


Психолог мутахассис сифатида Зебо Ражабова болаларнинг қизиқишлари ва ички кечинмаларига алоҳида эътибор қаратишини таъкидлайди.


— Болаларга ишонч бериш жуда муҳим. Улар ўзини ҳимояланган ва қўллаб-қувватланаётгандек ҳис қилиши керак. Ана шунда уларда катта мақсад ва орзулар пайдо бўлади, — дейди у.


Унинг фикрича, ҳар бир боланинг қобилиятини ўз вақтида аниқлаб, уни тўғри йўналтириш муҳим аҳамиятга эга. Айрим тарбияланувчиларнинг ўқишга қизиқиши паст бўлган ҳолатларда уларни касбга йўналтириш орқали натижага эришиш мумкин.


— Ҳозир болаларимдан бири ошпазлик йўналишида таълим олмоқда. Илгари оддий таом тайёрлашни билмаган бўлса, бугун турли хил мазали таомлар тайёрлайди, — дея фахр билан сўзлайди Зебо опа.


Дарҳақиқат, меҳр билан қурилган оила, фарзандларга берилган ишонч ва эътибор уларнинг келажагини ёритади. Зебо Ражабованинг ҳаётий йўли ва фаолияти бунинг ёрқин намунаси ҳисобланади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид