+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Масофавий ишлайдиган ходимга “Больничный” қандай тўланади?

104 22:37 | 24.06.2026 22:37

Саволга меҳнат муносабатлари бўйича юрист Мирёқуб РАҲИМОВ жавоб беради:


— Масофавий ишлаётган ходим ҳам меҳнат қонунчилигига мувофиқ оддий ходим билан тенг меҳнат ҳуқуқларига эга. Шу сабабли вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (касаллик варақаси бўйича тўлов) унга ҳам умумий тартибда тайинланади ва тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 281-моддасига кўра, иш берувчи қонунчиликда белгиланган тартибда ходимга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа тўлаш мажбуриятига эга.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг масофавий меҳнатга оид нормаларига мувофиқ, масофавий ишловчи ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари бошқа ходимларникидан чекланиши мумкин эмас. Шунинг учун касаллик варақаси мавжуд бўлган тақдирда, нафақа масофавий ишлаётганлиги сабабли рад этилмайди ёки камайтирилмайди.

Нафақани тайинлаш ва тўлаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сон қарори; Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сон қарори билан тартибга солинади. Демак, масофавий ишлайдиган ходимга ҳам касаллик варақаси асосида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси бошқа ходимлар учун белгиланган тартибда тўланади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид