+29C

+29C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

«Made in Uzbekistan» бренди кўргазмалари бўйича тадбиркорлар сони 142 фоизга ошди

Натижада экспорт ҳажми ҳам тўрт баравар – 955 миллион долларгача кўтарилган. Ёки, маҳсулотларни реклама ва савдо майдончаларида жойлаштириш йўналишида тадбиркорлар сони икки бараварга, ажратилган маблағ эса 70 фоизга ошган.
82 14:02 | 27.07.2026 14:02

“Савдони ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамияти маҳаллий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳисобига мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш, ташқи савдо инфратузилмасини такомиллаштириш ва ривожлантиришга қаратилган 2026 йил биринчи ярмига оид натижаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Ўтган олти ой давомида компания томонидан жами 309,3 миллиард сўм миқдорида маблағ сарфланган. Ушбу маблағнинг асосий қисми – 140,1 миллиард сўми 1 139 нафар тадбиркорга бевосита молиявий ёрдам сифатида ажратилган. Кўрсатилган қўллаб-қувватлаш натижасида тадбиркорлар томонидан 1,7 миллиард доллар миқдорида экспорт амалга оширилган. Бу дегани, корхоналарга ажратилган ҳар бир доллар эвазига 148 долларлик маҳсулот экспорт қилинган.

Ҳисобот даврида компания томонидан маҳаллий корхоналарнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт географиясини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилган. Жумладан, жорий йилнинг дастлабки 6 ойи давомида 25 та корхона илк бор экспорт фаолиятини йўлга қўйиб, 15,3 миллион доллар қийматида маҳсулот экспорт қилди. Шу билан бирга, 10 та йирик экспортчи корхонанинг экспорт ҳажми 133,7 миллион доллардан 292,6 миллион долларгача, яъни қарийб 2,2 бараварга ошган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид