+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Кузда қандай касалликлар авж олади?

Ёз кунлари салқинлашиб қолди, куз келмоқда. Бу фаслда турли касалликлар авжига чиқади. Уларнинг ҳеч бири ёқимли эмас, шунинг учун кузатилиши мумкин бўлган баъзи касалликларнинг олдини олишга ҳаракат қиламиз. Шу масалада Халқ табобати ассоциацияси раҳбари Рўзимуҳаммад Хонназаров ўз тавсияларини бўлишди.
555 12:52 | 24.08.2024 12:52

Кузда инсон руҳиятида ҳам ўзгариш кузатилади


Бу фаслда нафақат инсон танаси, балки руҳиятида ҳам бирмунча ўзгаришлар кузатилади, тушкунлик пайдо бўлади. Чунки бу вақтда танада Д витамини етишмовчилиги бошланади. Шунинг учун ёз ойларидан тайёргарлик қилишни бошлаш керак. Аввало одамлар қуёшда етарли даражада тобланиб олган бўлиши, қуёш нури билан тўйинган сувда чўмилиши, қизиган тупроқда ялангоёқ юриш орқали танани қиздириб, кузга тайёр бўлиб ўтиши керак. Ана шунда руҳиятда ҳам катта ўзгаришлар бўлмайди.


Совуқ қотишдан эҳтиёт бўлиш керак


Баҳор иссиқ ва нам бўлгани учун буржи обий, ёз иссиқ-қуруқлиги учун буржи норий, куз совуқ-қуруқлиги учун буржи бодий, қиш эса совуқ-ҳўл, яъни буржи хокий деб аталади. Аслини олганда, инсондаги 90 фоиз беморлик, масалан, сурункали ёки онкологик касалликлар мижознинг совигани сабабли пайдо бўлади. Шунинг учун иссиқдан совуққа ўтаётганда исталган кишида маълум бир ўзгаришлар бўлиши аниқ. Бу даврда кўпчиликда асосан шамоллаш, юқори нафас йўллари ёки аллергик касалликлар пайдо бўлади. Бу борада халқ табобати бир қанча тавсияларни беради. Кузда баданни совуқдан асраш учун алоҳида эътибор бериш, унинг ҳарорати ва қувватини оширувчи озиқ-овқатларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Масалан, мастава, шўрва, бодом, қовоқ мағзи шираси кабилар.


Кузда нималар истеъмол қилган маъқул?


Одамлар ҳаво ҳарорати, фасллар, танаси, ички хоҳиш ҳамда заруратидан келиб чиқиб керакли маҳсулотларни тановул қилиши керак. Умумий қилиб айтганда, ҳаммамиз ўз танамизнинг табиби бўлишимиз лозим. Халқ табиблари куз фаслида табиий пишган неъматлар билан озиқланишни тавсия қилади. Чунки улар инсон танасини қиздиришга, бунинг ортидан эса шамоллаш каби касалликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Масалан, шолғом, турп, қовоқ. Шунингдек, бу мавсумда қаймоқ, сарёғ, асал, қўй гўшти, ёнғоқ, нишолда кабиларни кам-кам, тез-тез истеъмол қилиш ҳам зарар қилмайди.


Бундан 2 минг 400 йил олдин яшаб ўтган Буқрот “овқатинг дори бўлсин, доринг овқат бўлсин”, деб бежизга айтмаган.


Турли “порошок” ва антибиотиклардан воз кечиш керак


Куз ва қишнинг бошида совуқ ичимликларни ичишдан мутлақо тийилиш керак. Инсон танаси 36,6 даражада юрадиган бўлса, мана шу ҳароратга мос равишда илиқ суюқликни ичиш, таомни истеъмол қилиш лозим. Бунинг аксини бажарган кўпчилик одамлар шамоллайди, ундан кейин билиб-билмасдан турли хил “порошоклар”, антибиотикларни қабул қилиб қўйишади. Бу кимёвий ишлов берилган препаратлар шамоллаш белгиларини бартараф этиши мумкин, аммо жигар ёки ошқозонга жиддий зарар етказади. Бундай ҳолатда иложи борича табиий маҳсулотларга эътибор қаратиш зарур. Уларнинг ўрнига наъматак (шиповник), чаканда (облепиха), мойчечак (ромашка), ялпиз (мята) ўсимликларини дамлаб, кунига бир маҳал ичиб туриш безарар ва самарали бўлади. Шунингдек, асалга занжабил, зарчава ҳамда қалампирмунчоқни аралаштириб қўйиб, бир қошиқдан оч қоринга кунига бир марта истеъмол қилиш ҳам кимёвий препаратларга эҳтиёж қолдирмайди. Бу билан доимий равишда иммунитетни кўтариб юриш мумкин.


Доимий ҳаракатда юрган инсоннинг табибга муҳтожлиги бўлмайди


Фақат еб-ичишдан ташқари, одамлар соғлом турмуш тарзининг асосий шартларидан бири – жисмоний фаолликни ҳам ошириши керак. Буюк ҳаким Абу Али ибн Синонинг “доимий ҳаракатда юрган инсоннинг табибга муҳтожлиги бўлмайди”, деган гапи исбот талаб қилмас ҳақиқат ҳисобланади. Яъни инсон мунтазам ҳаракатда бўлиб, кунига бир соат бўлса-да спорт билан шуғулланиши орқали танасини касалликлардан асрайди.


Ҳаммом ва уй шароитидаги ванна ҳам касал бўлишдан асрайди


Инсон мизожини қиздирувчи ҳаммомларга ҳеч бўлмаганда ҳафтада бир маротаба тушиш ҳам тавсия этилади. Демак, инсон мижозини қиздириш учун қиздирувчи маҳсулотлардан истеъмол қилиш, жисмоний ҳаракатни ошириш (спорт билан шуғулланиш) ёки ҳафтада бир маротаба камида 40 дақиқа ёки бўлмасам, максимум 4 соат ҳаммомга тушиб, бадандан совуқ терни чиқариб туриш лозим. Ҳар бир инсон мижозини уй шароитида ҳам қиздириши мумкин. Бунинг учун ваннани сув билан тозалаб ювиб, унга икки қути ош тузи (иложи бўлса денгиз тузи) ва икки қути ош содасини солиши ва ваннани 40 градусли иссиқ сув билан тўлдириши керак. Кейин туз ва сода аралашган сувда юраги кўтаргунча ўтириши зарур. Ҳафтада бир маротаба шу ишни қилиш орқали танадаги совуқ терни чиқариб юбориш ва мавсумий касалликлардан узоқроқ юриш мумкин.


Хулоса ўрнида айтиш керакки, қайси фасл бўлишидан қатъий назар инсон доим соғлиғига ва соғлом овқатланишига эътиборли бўлиши зарур. Шундагина шифокорлар ва табибларга эҳтиёжимиз қолмайди!

Мадина Пўлат қизи


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид