Касаба уюшмаси тиббиётчиларга 3 миллиард ундириб берди
Бухоро вилоятининг Жондор ва Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаларида касаба уюшмалари томонидан ўтказилган жамоатчилик назорати давомида ходимларга иш ҳақлари ўз вақтида тўланмаётгани аниқланди. Ваҳоланки, амалдаги тартибга кўра, иш ҳақи ой давомида икки марта, маълум муддат оралиғида берилиши шарт. Бироқ текширув вақтига қадар тиббиёт ходимлари бир неча ойлик иш ҳақларини ололмаган эди.
Муаммога зудлик билан ҳуқуқий баҳо берилиб, масъулларга тақдимнома киритилди ва қоидабузарлик бартараф этилди. Натижада Жондор туман тиббиёт бирлашмасининг 335 нафар ходимига 1 миллиард 125 миллион сўмдан ортиқ, Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасининг 763 нафар ходимига эса қарийб 1 миллиард 958 миллион сўм кечиктирилган иш ҳақлари тўлаб берилди. Шу тариқа, жами 1098 нафар тиббиёт ходимига 3 миллиард сўмдан зиёд маблағ ундирилди.
Бу рақамлар ортида оддий инсонлар, уларнинг оилалари, тирикчилиги ва тақдири бор эди. Жамоатчилик назорати ва касаба уюшмаси аралашуви туфайли адолат қайта тикланди.
Ҳамро ЧОРИЕВ,
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика
Кенгашининг Бухоро вилояти бўйича меҳнат-ҳуқуқ инспектори




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0