+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Иш ҳақи ойда неча марта тўланиши керак?

36 23:11 | 03.09.2026 23:11

Савол: Иш ҳақи ойда неча марта тўланиши керак ва тўлов кечиктирилса иш берувчига қандай жавобгарлик бор?


​Саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори Мурод Арслонов жавоб беради:


— Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 253-моддасига асосан, иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки меҳнат шартномасида белгиланади ва ҳар ярим ойда камида бир марта (одатда аванс ва охирги ҳисоб-китоб) тўланиши шарт.


​Иш ҳақи тўлови иш берувчининг айби билан кечиктирилган тақдирда, қонунчиликда ходимнинг моддий манфаатларини ҳимоя қилувчи аниқ кафолатлар белгиланган. Хусусан, Меҳнат кодексининг 333-моддасига мувофиқ, иш берувчи тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун ходимга Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан келиб чиққан ҳолда компенсация (фоиз) тўлаши шарт.


Бундан ташқари, иш ҳақини ўз вақтида тўламаслик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан меҳнат қонунчилигини бузиш деб баҳоланади ва мансабдор шахсларга нисбатан жарима солишга сабаб бўлади. Агар ходимларнинг иш ҳақи олинмай қолиши ёки кечиктирилиши ҳолатлари бўйича ҳуқуқларингиз бузилса, ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотларига бевосита мурожаат қилишингиз мумкин.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид