+39C

+39C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Йирик корхоналар учун электр тарифи ўзгариши мумкин

99 09:58 | 12.08.2026 09:58

Ўзбекистонда йирик истеъмолчилар учун электр энергияси тарифларини вақт зоналари бўйича қайта кўриб чиқиш масаласи ўрганилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Бунга, аввало, қайта тикланувчи энергия манбалари, хусусан, кундузги вақтда қуёш электр станцияларида ишлаб чиқарилаётган электр энергияси ҳажмининг сезиларли даражада ошгани сабаб бўлмоқда.
Айни пайтда амалдаги тарифлар айрим корхоналарни электр энергияси нисбатан арзон бўлган тунги соатларда кўпроқ истеъмол қилишга ундамоқда. Вазирлик эса ишлаб чиқариш жараёнларининг бир қисмини кундузги вақтга кўчиришни рағбатлантирадиган янги тариф механизмларини кўриб чиқмоқда.
Бундай ёндашув, бир томондан, корхоналарга электр энергиясидан энг мақбул вақтда фойдаланиш имконини берса, иккинчи томондан, энергетика тизимига кундузи ишлаб чиқарилаётган «яшил» энергиядан самаралироқ фойдаланиш имконини яратади.
Шунингдек, базавий тарифга вақт зоналари бўйича қўлланадиган оширувчи ва камайтирувчи коэффициентлар нисбатини қайта кўриб чиқиш масаласи ҳам ўрганилмоқда.
Ҳозирча янги тарифларнинг аниқ параметрлари белгиланмаган. Якуний қарор муҳокамалар натижасига кўра ўзгариши мумкин.
Маълумот ўрнида, август ойи бошидан энергетика соҳасида давлат тарифларини тартибга солишнинг янги тизими жорий этилган. Янги тартиб доирасида электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва етказиб бериш, шунингдек, табиий газни транспортировка қилиш ҳамда газ таъминоти хизматлари бўйича тартибга солинадиган тарифлар тасдиқланган.
Ушбу тарифлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан белгиланган бўлиб, 2026 йил 1 августдан энергетика соҳасидаги тартибга солинадиган ташкилотлар ўртасидаги ҳисоб-китобларда қўлланилади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид