+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Ҳиндистондан Ўзбекистонга 1 миллион $ грант ва 100 та стипендия

98 17:12 | 31.08.2026 17:12

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан “Hilton” меҳмонхонасида брифинг ўтказилди. Унда ташриф давомида эришилган энг муҳим келишувлар маълум қилинди.


Эътиборга молик жиҳати икки давлат муносабатлари ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

Энг катта иқтисодий мақсадлардан бири — ҳозир қарийб 1 миллиард долларни ташкил этаётган ўзаро савдо ҳажмини 2030 йилга қадар 5 миллиард долларга етказиш. Бунинг учун фармацевтика, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва минерал хомашё соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилмоқда. Яна бир янгилик Ўзбекистондаги ҳар бир инсон учун аҳамиятли бўлиши мумкин. Ҳиндистоннинг UPI рақамли тўлов тизими HUMO билан интеграция қилинади. Режа амалга ошса, Ҳиндистон фуқаролари Ўзбекистонда ўзларининг одатий мобил тўлов иловалари орқали харид ва хизматлар учун тўлов қила олади.

Оролбўйи ҳам эътибор марказида. Ҳиндистон ҳукумати ҳудудни тиклаш ва экологик ҳолатини яхшилашга қаратилган ишлар учун 1 миллион доллар грант ажратишини маълум қилди.

Таълим соҳасида эса яна бир тарихий ташаббус илгари сурилди. Тошкентда вафот этган Ҳиндистоннинг собиқ Бош вазири Лал Баҳодур Шастри хотирасига Ўзбекистонлик иқтидорли талабалар учун 100 та стипендия таъсис этилади. Улар ҳинд тилини ўрганишга йўналтирилади.

Шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик университетида санскрит тили бўйича Ҳиндистон Маданий алоқалар кенгаши кафедраси ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Қадимий алоқалар ҳам унутилмади: Ҳиндистон Термиздаги Фаёзтепа ва Қоратепа буддавий ёдгорликларини сақлаш ва қайта тиклаш ишларини қўллаб-қувватлайди. Умуман, ташриф натижалари рақамларда ифодаланганда: 5 миллиард АҚШ $ савдо мақсади, 1 миллион АҚШ $ Оролбўйи учун грант, 100 та таълим стипендияси. Бу кўрсаткичлар Ҳиндистон–Ўзбекистон муносабатлари янги, амалий босқичга ўтаётганини яққол кўрсатади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид