+29C

+29C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Ички ишлар органларида узлуксиз таълим тизими жорий этилади

72 09:28 | 30.06.2026 09:28

Ўзбекистонда ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз таълим тизимини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу бўйича таклифлар Президентга тақдим этилди.


Таклифга кўра, тизим ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, академик лицейлар, ички ишлар техникумлари, ИИВ академияси ҳамда малака ошириш институтларини қамраб олади.


Шунингдек, Наманган ва Самарқанддаги ички ишлар техникумларида ўрта махсус маълумотли офицер ва сафдорлар тайёрланади. Ўқув дастурларига юридик-техник билимлар, жисмоний тайёргарлик, жанговар шайлик, рақамли технологиялар, биринчи тиббий ёрдам, дронлар ва ахборот технологиялари билан ишлаш йўналишлари киритилади. Таълим дуал тизим асосида назария ва амалиёт уйғунлигида ташкил этилади.


Таклифларда ИИВ академиясини «таълим — тадқиқот — амалиёт» тамойили асосида трансформация қилиш, жамоат хавфсизлиги, кибержиноятларга қарши кураш, тезкор-қидирув, эксперт-криминалистика ва ижтимоий реабилитация бўйича ихтисослашган мактаблар очиш ҳам назарда тутилган.


Шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университетининг кундузги қабул квотасини 600 нафаргача, масофавий таълим квотасини эса 300 нафаргача ошириш таклиф этилди.


Президент мазкур таклифларни маъқуллаб, профилактика инспекторларини ортиқча вазифалардан озод этиш, уларнинг ҳуқуқий мақоми ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, жамоат хавфсизлиги тизимини рақамлаштириш ҳамда замонавий талаблар асосида кадрлар тайёрлаш бўйича топшириқлар берди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид