Хитойлик икки олим тарих яратди
Хитойлик математиклар Хун Ван ва Юй Дэн илк бор Филдс медали — математика соҳасидаги энг нуфузли мукофотлардан бирига сазовор бўлди.
Хун Ван америкалик математик Жош Зал билан биргаликда 1917 йилда қўйилган «игна масаласи» устида ишлаб, бир асрдан ортиқ вақт давомида олимларни қийнаб келган муаммони тадқиқ қилди.
Юй Дэн эса 1900 йилда немис математиги Давид Гильберт томонидан илгари сурилган машҳур олтинчи муаммони газлар ҳаракатини ўрганиш орқали ҳал этишга муҳим ҳисса қўшди.
Филдс медали ҳар тўрт йилда бир марта 40 ёшга тўлмаган энг иқтидорли математикларга берилади ва кўпинча «математиканинг Нобель мукофоти» деб аталади.
35 ёшли Хун Ван эса ушбу мукофотни қўлга киритган тарихдаги атиги учинчи аёл математик бўлди.
Қизиғи, ҳар икки олим ҳам Хитойда туғилиб, дастлаб Пекин университетида таҳсил олган. Кейинчалик улар таълим ва илмий фаолиятини АҚШ ва Европанинг етакчи университетларида давом эттирган.
Уларнинг тарихий ютуғи Хитойда катта шов-шувга сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқларда бу муваффақият «бутун Хитой халқи учун фахр» сифатида баҳоланмоқда.
Бир асрлик математик сирларни ечган икки олим — Хитой илм-фани тарихида янги саҳифа очди.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0