+28C

+28C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Германияда ўқитувчи ўғил, Францияда ғолиб қиз — ўзбек журналистининг ҳавас қилгулик оиласи

15 май — Халқаро оила куни арафасида Журналистлар уюшмасининг Журналист аёллар кенгаши томонидан ўтказилган тадбирда халқимизнинг севимли журналисти Нозима Воҳидова оиласи “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирланди.
111 20:16 | 13.05.2026 20:16

Тадбирда оила, миллий қадриятлар ва ОАВнинг жамият тарбиясидаги ўрни ҳақида самимий фикрлар билдирилди. Аммо йиғиннинг энг таъсирли қисми халқимизнинг севимли журналисти Нозима Воҳидова ва унинг оиласи ҳақида айтилган илиқ сўзлар бўлди.




Айтишларича, Нозима опа фарзандларига “Менинг хизматимни қилинглар” дейдиган она, қайнона эмас. Аксинча, “Ўқинглар, изланинглар, дунё кўринглар” деб, фарзандлари ва келинининг орзуларига елкадош бўлиб, уларни қўллаб-қувватлаб келаётган меҳридарё она.

Бугун ўғли Беҳрузбек Германияда халқаро мактабда дарс бераётган кучли педагог. Келинлари малакали шифокор. Қизлари эса Францияда 4000 нафар олим қатнашган халқаро танловда биринчи ўринни эгаллаб, ҳозир Германия университетида фаолият юритмоқда.




Тадбирда Нозима Воҳидованинг турмуш ўртоғи Алишер ака билан биргаликда илм, тарбия ва меҳр устунига қурган ана шундай зиёли оиласига кўпчиликнинг ҳаваси келди.

Оила ва хотин - қизлар қўмитасининг қарори билан тасдиқланган кўкрак нишони тантанали топширилар экан, йиғилганлар ушбу оиласини самимий қутлади.

Қутловдан сўнг Журналист аёллар кенгашида кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.


Зебо Намозова
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид