+33C

+33C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Бухорода қонунбузар иш берувчи жаримага тортилди

​Меҳнат муносабатларида қонун устуворлиги нафақат ходимнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади, балки иш берувчининг ҳам масъулиятини белгилайди.
25 22:12 | 01.07.2026 22:12

Бухоро вилоятида юз берган навбатдаги меҳнат низоси ва унда Касаба уюшмалари томонидан ходим ҳуқуқининг тикланиши бу фикрнинг яққол исботидир. Гап шундаки, “1ФИТ-АПП” МЧЖ корхонасида ҳамкорлар билан ишлаш менежери лавозимида ишлаб келган Ф.Чориев билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 161-моддасига асосан бекор қилинган эди.


Бироқ бу жараёнда амалдаги қонунчилик талаблари қўпол равишда бузилган. Энг асосийси, буйруқ чиқарилган вақтда ходим соғлиғини йўқотиб, меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатида, яъни бюллетенда бўлган. Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 163-моддасига кўра, ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида у билан тузилган шартномани иш берувчи ташаббуси билан бекор қилиш қатъиян таъқиқланади.


​Бундан ташқари, иш берувчи томонидан интизомий жазо қўллашнинг мажбурий қоидаларига ҳам панжа орасидан қаралган. Жумладан, ходимдан содир этилган қилмиш юзасидан ёзма тушунтириш хати талаб қилинмаган, шартномани бекор қилиш ҳақида уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириш берилмаган ва ходим ташкилотнинг ички меҳнат тартиб-қоидалари билан имзо қўйдирилган ҳолда умуман таништирилмаган. Ҳатто қабул қилинган буйруқда ҳам Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисмининг тегишли банди ва ички тартиб-қоидаларнинг асослари кўрсатилмаган.


​Мазкур адолатсизлик ва қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилояти кенгаши ходимнинг манфаатларини кўзлаб судга даъво аризаси киритди. Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилди. Суд қарори билан Ф.Чориевга ишга тикланиш ўрнига товон пули сифатида 34 миллион сўм, мажбурий прогул даври учун 32 миллион сўм ҳамда унга етказилган маънавий зарар учун 7 миллион сўм, жами 73 миллион сўм маблағ иш берувчидан ундирилиши белгиланди.


Мурод АРСЛОНОВ,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят кенгашининг меҳнат-ҳуқуқ инспетори


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид