Бир умрлик меҳнатга юксак эҳтиром: меҳнат фахрийларига кўкрак нишонлари тантанали топширилди (Фоторепортаж)
Айни дамларда Касаба уюшмалари саройида “Нуроний” жамғармаси Васийлик кенгаши қарори билан юртимиз равнақи йўлида намунали меҳнат қилган бир гуруҳ юртдошларимиз ва ўз соҳасининг фидойиларига “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, “Нуроний” жамғармаси масъуллари ва кўплаб юртдошларимиз ҳамда меҳмонлар иштирок этмоқда.
Маросимда меҳнат аҳлининг шарафли ҳаёт йўли, касбига садоқати ва келажак авлод учун ибрат бўладиган фаолияти алоҳида эътироф этилди. Тақдирланганларнинг юзидаги қувонч, табриклар ва самимий олқишлар тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.
Маълумот учун, юртимизда 3,5 млндан ортиқ кексалар бўлиб, жорий йилда уларнинг 1016 нафари “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Зебо Намозова
ЭЪзоза Умурзоқова (фото)
Ishonch.uz




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0