Амалиётда ҳамон кучини йўқотган ҳужжатларга мурожаат қилинмоқда - Давлат меҳнат инспекцияси
Давлат меҳнат инспекциясига кўра, амалиётда ҳалигача кучини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилинаётган ҳолатлар учраб турибди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарорининг 5-иловаси, яъни “Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини яратиш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом” ҳамда 2017 йил 27 апрелдаги 246-сонли қарорнинг 3-иловаси -
“Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисида низом” ҳукуматнинг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори қабул қилинганидан сўнг ушбу ҳужжатлар ўз кучини йўқотган.
Кучини йўқотган ҳжжатлар ўрнига "Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом ҳамда "Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисида низом” қабул қилинган.
"Иш жараёнида фақат амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида фаолият юритиш талаб этилади", дейилади хабарда.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0