+32C

+32C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Ҳам гуруч, ҳам балиқ: Ўзбекистонда илк бор сув юзида шоли етиштирилмоқда

88 11:40 | 24.06.2026 11:40

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидаги "Босаралиев Муқимжон" фермер хўжалигида сув юзида шоли етиштирилмоқда.


Ушбу тажрибанинг ўзига хослиги шундаки, сув юзидаги махсус мосламаларда шоли етиштирилса, унинг остидаги сув ҳавзасида балиқлар парваришланади.


Бу жараён табиатда ўзаро манфаатли занжирни ҳосил қилади:


Табиий ўғитлаш: Балиқларнинг ҳаёт фаолияти натижасида ажраладиган органик чиқиндилар шоли учун тайёр ва жуда бой ўғит вазифасини ўтайди.


Зараркунандаларга қарши кураш: Балиқлар шоли илдизи атрофидаги зарарли ҳашаротлар ва уларнинг личинкалари билан озиқланади, бу эса кимёвий препаратлардан бутунлай воз кечиш имконини беради.


Сув иқтисоди ва филтрация: Шоли илдизлари сувни турли зарарли тузлар ва бирикмалардан тозалаб, балиқлар учун шаффоф ва кислородга бой муҳит яратади. Энг муҳими, анъанавий шоличиликка нисбатан сув сарфи кескин камаяди.


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, мазкур тажриба Тошкент, Наманган ва Фарона вилоятларида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институти илмий ходимлари томонидан синовдан ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид