Алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар учун таълим ва ижтимоий хизматлар кенгайтирилади
Энди ҳар йили “Имкониятлар олимпиадаси” (Abilympics) ўтказилади. Олимпиада ғолиб ва совриндорлари ҳар бир йўналиш бўйича БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача бўлган миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.
Шунингдек, “Ўсиш ва ривожланиш” (UPSHIFT) танлови ғолибларига БҲМнинг 15–30 баравари миқдорида грант ажратилади.
Бундан ташқари, уларга ўз лойиҳаларини ривожлантириш учун тажрибали менторлар томонидан маслаҳат ва ҳамроҳлик хизмати кўрсатилади.
Президентнинг ПҚ–292-сон қарори билан алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болаларни таълим ва ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
2027/2028 ўқув йилидан бошлаб:
– эшитишида нуқсони бўлган болаларга хорижий тилларни ўқитувчи педагоглар мақсадли қабул асосида тайёрланади;
– бошланғич синф ўқитувчилари махсус педагогика фанлари бўйича чуқурлаштирилган дастур асосида ўқитилади;
– махсус педагогика йўналиши бўйича қабул кўрсаткичлари Агентлик билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
2026 йил 1 сентябрдан эса махсус педагоглар учун малака ошириш курслари Агентлик томонидан тасдиқланган дастурлар асосида онлайн ва офлайн шаклларда ташкил этилади.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0