+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

2,5 минг номдаги рецептли дорилар нархи пасайтирилди: айримлари 50 фоизгача арзонлади

95 09:56 | 06.07.2026 09:56

2026 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда дорихоналарда рецепт асосида сотиладиган 2,5 минг номдаги дори воситалари учун янги, пасайтирилган референт нархлар жорий этилди. Бу ҳақда Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълум қилди.


Таъкидлашича, қатор турдаги дори воситалари учун белгиланган чекланган нархлар қайта кўриб чиқилган. Натижада антибиотиклар ва микробларга қарши препаратлар нархи 50,1 фоизгача, юрак-қон томир касалликларини даволашда қўлланиладиган дорилар 37 фоизгача, асаб тизими учун мўлжалланган воситалар 40 фоизгача, яллиғланишга қарши ҳамда оғриқ қолдирувчи препаратлар 42 фоизгача арзонлаштирилган.


Ҳозирда Ўзбекистонда истеъмол қилинаётган дори воситаларининг қарийб 80 фоизи импорт ҳисобига таъминланади. Шу боис рецептли дорилар учун референт нархлар хориждаги қийматлар билан таққосланган ҳолда белгиланади ва дорихоналарга ушбу чегарадан юқори нархда сотиш тақиқланади.


Аввалроқ мамлакатда қарийб 8 минг номдаги рецептли дори воситалари муомалада экани, уларнинг ҳар бири учун алоҳида референт нарх белгилаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилаётгани таъкидланганди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид