+37C

+37C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

13 мингга яқин абитуриент тестсиз талаба бўлиш имкониятини қўлга киритди

2026/2027-ўқув йили учун миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган 12 минг 997 нафар абитуриент олий таълим муассасаларига кириш тест синовларидан озод қилинди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.
70 10:16 | 12.07.2026 10:16

Маълум қилинишича, жорий ўқув йили учун онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида жами 677 минг 907 нафар абитуриент ариза топширган. Уларнинг 451 минг 744 нафари (66,6 фоиз) мактабни шу йил битирган ёшлар бўлса, 226 минг 163 нафари (33,4 фоиз) аввалги йиллар битирувчиларидир.


Абитуриентларнинг 365 минг 196 нафари (53,9 фоиз) аёллар, 312 минг 711 нафари (46,1 фоиз) эса эркаклардан иборат. Жорий йилда тест синовларида 664 минг 609 нафар абитуриент иштирок этади.


Рўйхатдан ўтиш жараёнида юкланган халқаро сертификатлар текширилиб, уларнинг 24 минг 526 таси ҳақиқий деб тасдиқланган. Шунингдек, умумтаълим фанлари бўйича 193 минг 186 нафар, чет тиллари бўйича эса 125 минг 354 нафар абитуриент миллий ёки халқаро сертификат билан рўйхатдан ўтган.


Барча фанлар бўйича амал қилувчи миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган 12 минг 997 нафар абитуриент тест синовларини топширмасдан, тўғридан-тўғри танлов босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Таққослаш учун, 2025 йилда бундай имкониятдан атиги 678 нафар абитуриент фойдаланган эди.


Эслатиб ўтамиз, 2026/2027-ўқув йили учун кириш тест синовлари 10 кун давомида ўтказилади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид