+36C

+36C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

1211 эшитади Рене онанинг пенсияси қарийб икки ярим баравар ошди

Ҳар бир инсон кексалик даврида муносиб ҳаёт кечириш, барқарор ижтимоий таъминотга эга бўлишни истайди.
775 09:54 | 21.08.2026 09:54

Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар, аввало, эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бироқ айрим ҳолатларда фуқаролар ўз ҳуқуқ ва имкониятларидан тўлиқ фойдаланиши учун амалий кўмакка эҳтиёж сезадилар.
Урганч туманида яшовчи Рене Жунёзова ҳам кимдан кўмак сўрашни билмай анча ўйланди. У 2003 йил 29 январда тақдим этилган иш стажига оид ҳужжатлар асосида 23 йил 5 ойлик меҳнат стажи билан ёшга доир пенсияга чиққан. Жорий йил июль ойидан пенсияси 1 миллион 83 минг сўмни ташкил этган.


Ёлғиз яшаётган Рене она учун бу маблағ кундалик эҳтиёжларини қоплашда етмайди. Турмуш ўртоғи вафот этган, фарзандлари эса алоҳида яшайди. Шу боис у пенсиясини оширишда амалий ёрдам сўраб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 1211 ишонч телефонига мурожаат қилди.


Мурожаат қисқа фурсатда тегишли мутасаддиларга йўналтирилиб, белгиланган тартибда ўрганилди. Жараёнда фуқаронинг пенсия таъминотига оид ҳужжатлари, шунингдек, қўшимча тақдим этган маълумотлари синчиклаб кўриб чиқилди.


Ўрганиш натижасида Рене Жунёзованинг пенсия тури боқувчисини йўқотганлик пенсиясига ўзгартирилиб, қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Шу тариқа, унинг пенсияси 1 миллион 83 минг сўмдан 2 миллион 580 минг 480 сўмга оширилди. Янги миқдордаги пенсия шу йил август ойи тўловлар рўйхатига киритилиб, тўлаб берилиши таъминланди.


Муҳаббат ТЎРАБОЕВА
ishonch”


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид