+25C

+25C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Тошкент ижара бозори таҳлили: бир хонали уйларга талаб юқори бўлиб қолмоқда

35 14:09 | 09.06.2026 14:09

Тошкент шаҳрида 2026 йил май ойида уй-жой ижарасининг умумий медиан нархи 550 доллар даражасида сақланиб қолди. Шу билан бирга, ижара эълонлари сони бир ой ичида қарийб 21 фоизга камайди. Энг юқори ижара нархлари Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида кузатилди. Тошкент шаҳрида 2026 йил май ойида уй-жой ижарасининг умумий медиан нархи 550 АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич апрель ойига нисбатан ўзгармаган бўлса, ўтган йилнинг шу даврига қараганда 10 фоизга юқори бўлди.


Таҳлилларга кўра, май ойида ижара эълонлари сони 18,1 мингтага тушган. Бу апрель ойидаги 22,8 мингта эълонга нисбатан қарийб 21 фоиз кам демакдир.


Ижара таклифларининг энг катта қисми Мирзо Улуғбек (16,9 фоиз), Миробод (12,9 фоиз) ва Юнусобод (12,6 фоиз) туманларида жамланган. Ушбу уч туман умумий таклифнинг 42,4 фоизини ташкил этган.


Туманлар кесимида ижара нархларида сезиларли фарқ сақланиб қолмоқда. Энг юқори нархлар Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида кузатилган. Масалан, бир хонали уйларнинг медиан ижара нархи Мирободда 600 доллар бўлса, Олмазор, Сергели ва Учтепа туманларида 350 доллар атрофида шаклланган.


Уч хонали хонадонларда Миробод ва Шайхонтоҳур туманларида ижара нархи 1000 долларга етган бўлса, Сергели ва Учтепада бу кўрсаткич 450 долларни ташкил этган. Тўрт ва ундан ортиқ хонали хонадонларда эса энг юқори нарх Мирободда 1150 доллар, Яккасаройда 1100 доллар бўлган.


Май ойида ижара бозорининг асосий қисмини икки хонали хонадонлар ташкил қилди. Улар умумий эълонларнинг 59,6 фоизини, уч хонали хонадонлар эса 26 фоизни ташкил этган.


Хоналар сонига қараб нархлар динамикаси ҳам турлича шаклланган. Бир хонали хонадонларнинг медиан ижара нархи 400 долларга етган ва йиллик ўсиш 14,3 фоизни ташкил қилган. Икки ва уч хонали хонадонларда нархлар ўтган йилги даражада сақланган. Тўрт ва ундан ортиқ хонали уйларда эса ижара нархи йил давомида 20 фоизга пасайган.


Мутахассислар фикрича, бир хонали хонадонларга талаб юқорилиги ушбу сегментнинг нисбатан ликвидлигини кўрсатади. Шу билан бирга, катта майдонли хонадонларда ижарачилар учун келишув имкониятлари кенгроқ бўлиши мумкин.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид